[:uz]Яқин кунларда рўй бериши кутилаётган бешта катта трансфер[:]

[:uz]1. Неймар

Қаердан: “Барселона”

Қаерга: ПСЖ

Агар Неймар “Барса”ни тарк этиб ПСЖ сафига қўшиладиган бўлса, бу йилнинг энг шов-шувли трансфери бўлади. Гап-сўзларга қараганда, Париж клуби Неймар учун 222 миллион фунт беришга тайёргарлик кўрмоқда.

2. Иван Перисич

Қаердан: “Интер”

Қаерга: “Манчестер Юнайтед”

“Independent” нашрининг ёзишича, “Интер” Перисич учун англияликлардан 48 миллион фунт сўраган, бироқ МЮ бу суммани 3-4 миллионга туширишни хоҳламоқда. Бунинг устига “Интер” Перисични бериш эвазига Антони Марсьялни ҳам ўзиники қилиб олмоқчи.

3. Рияд Маҳрез 

Қаердан: “Лестер”

Қаерга: “Рома”, “Арсенал”, “Тоттенхэм”

Маҳрезни биринчи навбатда “Арсенал” харид қилиши мумкин. Лекин янги бош мураббий қўлига ўтган “Рома” ҳам қараб тургани йўқ. Римликлар ҳатто жазоирлик футболчи бизга келиб бўлди деган ўйдалар. Бундай қизиқиш “Тоттенхэм”да ҳам бор, лекин улар футболчининг нархини баланд дейишмоқда. “Лестер” устози эса “Маҳрез ўзимизга ҳам керак” деяпти.

4. Марко Вератти 

Қаердан: ПСЖ

Қаерга: “Барселона”, “Манчестер Юнайтед”

Вератти масаласи ҳам кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. “Барса” уни олишга ҳаракат қилаётгани бор гап, аммо ПСЖдан садо чиқмаяпти. Италиялик собиқ агент Донато Ди Кампли ПСЖнинг бу ишидан ҳайрон қолганини айтди ва Вератти гўё қамоқхонада ўтирибди дегандек шаъма қилди. Вераттига шунингдек, МЮ ҳам қизиқиш билдирган.

5. Бенжамин Менди

Қаердан: “Монако”

Қаерга: “Манчестер Сити”

“Монако”нинг аллақачон икки футболчиси АПЛга йўл олди: Бернардо Сильва билан Бакайоко. Қолаверса, Килиан Мбаппе, Фабиньо ва Томас Лемар каби футболчилар ҳам клубдан кетиши кутилмоқда. “Монако”нинг яна бир футболчиси Бенжамин Мендига эса “Манчестер Сити” даъвогар. Чунки Гвардиола жамоани тарк этган Забалета, Санья ва Клишиларнинг ўрнини тўлдирмоқчи. “Сити” Менди учун 44,5 млн. фунт тўлашга тайёр, аммо французлар 50 млн. сўрашмоқда.

Manba: Championat.asia[:]

3352 Ko`rilgan 1 Bugun ko`rilgan